Хави Симонс АПЛга кўчиб ўтиши мумкин!

  • 15 декабрь, 2024, 11:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Нидерландия терма жамоаси ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Хави Симонс фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Caught Offside" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли хавбекка "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчи айни дамда Германиянинг "Лейпциг" клубида ижара асосида тўп сурмоқда. Симонснинг трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Хави 11 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!