Хави: Сиз айтаётган гапларнинг барчаси фараз

Хави Альба ва Бускетснинг Лионель Месси билан кечки овқат қилгани ҳақидаги саволга ҳазиломус жавоб берди. 

"Мен ширинлик ейилаётган пайтда етиб келдим (кулади). Бироқ улар Месси ҳақида ҳеч нарса дейишмади. 

Сиз айтаётган гапларнинг барчаси фараз. Биз бор эътиборимизни Ла Лигага қаратганмиз, бошқа ҳеч нарса эмас. 

Менга Лео ҳақида гапириш ёқади. Муносабатларимиз жуда яхши, аммо ҳозир бизни "Райо Вальекано"га қарши беллашув кутиб турибди", - деди "Барселона" устози. 





Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!