"Андижон"нинг Анталияда чемпион жамоага қарши ўйини қандай ўтди?

  • 3 февраль, 00:51
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Бургутлар” Анталия йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини олдиндан режалаштирилганидек Босния ва Герцеговинанинг “Борас Баня-Лука” жамоасига қарши ўтказди.

“Миракл” стадионидаги мазкур учрашув кутилганидек кескин ва муросасиз тарзда кечди. Бу сафарги рақиб анча жиддий бўлиб, ўтган йили Боснияда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва ҳозирда мавсумнинг биринчи қисмидан кейин 2-ўринда бормоқда. Қолаверса, клуб Европа Конференция лигасида иштирокини давом эттирмоқда.

“Андижон” кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Учрашувда Хомяков жамоаси тезкор гол уриши ҳам мумкин эди. Майдон марказидан узатилган ажойиб пасдан кейин ҳужумчи Ислам Машуков дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ Исламнинг зарбаси йўлига рақиб посбони тўғаноқ бўлган ҳолда жамоасини голдан сақлаб қолди.

Бўлим охирларида эса “Андижон” дарвозабони Элдор Адҳамов ҳам ўз сейвини намойиш қилган ҳолда рақибнинг хавфли зарбасини бартараф қилди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида "Андижон"да тўлиқ таркиб алмаштирилди. Учрашувдаги ягона гол эса 73-дақиқада боснияликлар томонидан киритилди.

Яна бир вазиятда эса черногориялик ҳимоячи Лука Ускокович дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди. Учрашув охирларида “Андижон”нинг босниялик легионери Мирзад Механовичда ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Аммо унинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ушбу беллашув “Андижон” учун жуда  фойдали бўлди. Боиси, ўйин ритмида бўлиб турган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олди.

“Бургутлар”нинг навбатдаги ўйини 7 февралга белгиланган ва шу куни иккита рақибга қарши майдонга тушади.

“Андижон” – Борас Баня-Лука” – 0:1 (0:0).

2 феврал. Анталия. “Миракл” стадиони.

Ҳакамлар: Турул Челик, Ахмед Айдинсой, Ибраҳим Ўздемир.

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Миомир Журичкович, Усмонали Исмоналиев, Олег Зотеев, Абдулвоҳид Ғуломов, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Лука Ускокович, Абубакир Ашуров, Абдураҳмон Комилов, Сардор Азимов, Дониёр Абдуманнопов, Дамир Темиров, Искандар Шойқулов, Мирзад Механович, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Шахром Самиев.

“Борас Баня-Лука”: Филип Манойлович, Саво Шушич, Барт Мейжерс, Лука Зорич, Себастьян Херера, Зоран Квершич, Сржан Граховац, Давид Вукович, Стефан Савич, Давид Чавич, Жорже Деспотович.

Гол: Барт Мейжерс, 73 – 0:1.

Огоҳлантиришлар: Шохжаҳон Ёрқинбоев – Сржан Граховац, Барт Мейжерс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!