Хави ва Лапорта қолишини хоҳлаётган футболчи "Барса"дан кетиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Робертонинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Журналист Габриэль Санснинг хабарига кўра, испаниялик футболчи ўз вакиллари билан Каталония клубининг янги шартнома бўйича янги таклифини ўрганиб чиқди ва музокараларни уларнинг ихтиёрига қолдирди. Робертонинг бор эътиборини жароҳатидан тикланишга қаратмоқчи

Манбага кўра, футболчида тўлиқ тушкун кайфият ҳукм сурмоқда. Агар жиддий ўзгаришлар бўлмаса, у ёзда “Барса”дан кетади.

Қайд этилишича, бош мураббий Хави ҳамда президент Жоан Лапорта Роберто фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни хоҳлайди, аммо клуб спорт директори Матеу Алемани буни истамаган ва шу сабабли футболчига "жуда паст" таклиф билан чиққан.

30 ёшли Серхи Роберто жорий мавсум “Барселона” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!