Хави Виржил ван Дейкни махсус учрашувга чақиришга тайёрланмоқда
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ливерпуль» – «Атлетико» учрашувини трибунадан кузатди. Унинг эътибор марказида «қизиллар» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳам бўлгани қайд этилмоқда.
The Touchline нашри маълумотича, Хави ҳозирча турли клубларда тўп сураётган футболчилар ўйинини чуқур таҳлил қилмоқда. Унинг асосий мақсади – куздаги илк йиғин учун Нидерландия терма жамоасига кимларни чақиришни аниқлаб олиш.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Хави ва Виржил ван Дейк ўртасида муҳим суҳбат бўлиб ўтиши кутилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Нидерландия терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 24 сентябрга белгиланган. Жамоа ўз майдонида Германияга қарши Миллатлар лигасининг янги мавсумида баҳс олиб боради. Бу беллашув дебютант мураббийлар тўқнашуви сифатида ҳам қизиқиш уйғотмоқда – Хави терма жамоа бошқарувида Юрген Клоппга қарши майдонга тушади.

Фикрлар