Хави янгиланадиган “Барса” учун энг муҳим футболчи кимлигини айтди

“Ал-Садд” жамоасини топшириб, “Барселона”ни қабул қилиб олишга розилик берган Хави Эрнандес клуб раҳбарияти олдига ўз талабларини қўйди.

Хавининг талабига кўра, каталонияликлар мавсум охирида шартномаси тугайдиган Усмон Дембелени янги битимга кўндириши керак.

Испаниялик мутахассиснинг фикрига кўра, агар франциялик ҳужумкор футболчи жамоадан кетиб қолса, унинг позициясига бошқа истеъдодли ўйинчи топишнинг имкони бўлмайди. Аслида клуб президенти Жоан Лапорта ҳам анчадан бери Усмон Дембелени янги шартномага кўндирмоқчи бўляпти. Бироқ томонлар ҳали бир тўхтамга келмади.

Шунингдек, Хави Эрнандес жамоа ҳимоя чизиғини қайта ташкил қилмоқчи. У аксарият футболчилар билан хайрлашишга тайёр. Шунингдек, клуб мутасаддиларидан “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кундени олиб келишни сўраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!