Хайр, афсона!

"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Марсело жамоасининг чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг муҳим хабарни эълон қилди. Унга кўра, футболчи жамоани тарк этиши аниқ бўлганини таъкидлади. 

"Мен ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечирдим. Мен учун буни айтиш оғир. Айниқса, дўстларим, оилам ёнида буни сўз билан таърифлашим қийин. 

Мавсум биз лойиқ бўлган кўринишда якунига етди. Ҳозир миямда ғалати ҳодисалар содир бўлмоқда. 

Мен чемпионлар лигасида 5 марта ғолиб бўлдим. Бу ҳақда ҳатто орзу ҳам қилмаганман.

Биз йигитлар билан бирга ҳаракат қилдик, курашдик. Бу илк финалини ўтказаётган ёш жамоадошларим учун унутилмас оқшом бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. "Реал"га охиригача ишонганингиз учун раҳмат, азизлар! 

Менинг Мадриддаги саргузаштларим ниҳоясига етди. Афсуски, бу ҳақиқат. Мен шаҳарни, клубни, бу ердаги ҳар бир ўтказган дақиқаларимни ёддан чиқармайман. Сизлар менинг қалбимдасиз! HALA MADRID!!!", - деди Марсело ўйиндан сўнг. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
30/05/2022 03:03
Bizam unga raxmat deymiza chau chau marcelo
Muxammad-Ali Ergashev
29/05/2022 16:11
Rahmat,Marcelo senga.