Хайр, “Челси”!

  • 12 августа, 2020, 10:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган ҳужумкор футболчилар Виллиан ва Педро “Челси” билан хайрлашди ва буни клуб ҳам расман тасдиқлади.

Tecno

Ҳар икки ўйинчини клуб билан шартномаси якунланди ва улар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришни истамади.

2013 йилдан бери “Челси” сафида ўйнаган Виллиан икки марта Англия чемпиони, Англия кубоги, Лига кубоги ва Европа Лигаси мусобақаларида ғолиб чиққан. Бразилиялик футболчи фаолиятини “Арсенал”да давом эттиради.

2015 йилда “Барселона”дан лондонликлар сафига қўшилган Педро бир маротабадан Англия чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва Европа Лигаси ғолиби бўлган. Испан футболчиси энди “Рома” таркибида тўп суради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию