Хайр, Холанд!
“Боруссия” раҳбарияти Эрлинг Холанд билан хайрлашишга тайёр ва унинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидира бошлади, деб ёзмоқда Bild нашри.
Манбанинг таъкидлашича, норвегиялик ҳужумчи ўрнига келиши мумкин бўлган ҳужумчилар рўйхатига тўрт нафар форвард киритилди.
Унга кўра, дортмундликлар Себастьян Аллер (“Аякс”), Патрик Шик (“Байер”), Саша Калайжич (“Штутгарт”) ва Адам Гложек (“Спарта”) каби футболчилардан бирини олишга ҳаракат қилади.
Улар орасида Аллер идеал вариант. Ивуарлик ҳужумчи “Аякс” сафида 35 та учрашувда 33 та гол урди ва 9 та голли пас берди. Бундеслигада порлаётган Патрик Шик эса 24 та ўйинда рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилган.
Калайжик 9 та баҳсда учта гол ва иккита пас, Гложек эса 38 та беллашувда 9 та гол ва 13 та ассист қайд этган.
Эрлинг Холанднинг ўзи барча турнирларда 23 марта майдонга тушиб, 23 та гол ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар