Хайр Месси! “Барса”нинг барча трансферлари блокланди
“Барселона” келаси ёз трансферларсиз қолиб кетиши мумкин. Sport нашрининг таъкидлашича, Ла Лига раҳбарияти каталонияликларнинг трансферлар бўйича режасини блоклади.
Бунга асосий сабаб, каталонияликларнинг режаси молиявий фэйр-плей талабларига мос келмасли экани айтилмоқда.
“Барселона” кейинги пайтда асосан эркин агентга айланган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Хусусан, келаётган ёзда улар Лионель Мессини қайтариш йўлларини қидирмоқда.
Бундан ташқари, каталонияликлар “Манчестер Сити” билан шартномаси якунланаётган Илкай Кюндоған ва “Атлетик” билан ҳамкорлиги тугаб бораётган марказий ҳимоячи Иньиго Мартинесни трансфер қилишни режа қилган эди.
Фикрлар