Хайрулла Ҳамидов: Мухлислар... Мухлисларсиз камбэклар, кутилмаган натижалар бўлмайди, классда кучли жамоа енгаверади

Кеча Германия чемпионати 26-туридан ўрин олган "Боруссия Д" - "Шальке" учрашуви ўтказилди. Бундеслиганинг рестарти марказий ўйин билан бошланди. Беллашув мухлисларсиз ўтди ва мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди - 4:0.

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов мухлисларсиз ўйин қандай кечгани ва томошабинларнинг футболга таъсири борасида телеграмдаги ўзининг саҳифасида ёзиб қолдирди.

- Мухлислар... Мухлисларсиз камбэклар, кутилмаган натижалар бўлмайди, классда кучли жамоа енгаверади. Шу "Боруссия" мухлислари билан ПСЖни енгиб олганди, жавоб ўйинида бўм-бўш стадионда Париж хотиржам ютди.

Мухлислар - футболни бир босқич юқорига олиб чиққан хилқатдир. Тезроқ мухлисли футболга ҳам қайтайлик, - дея ёзиб қолдирди Хайрулла Ҳамидов.

Даврон Файзиев: Мбаппени Холанддек қаҳрамон бўлиш имконидан маҳрум қилишди

photo_2020-05-16_20-17-59

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!