Хайрулла Каримов: Ўйлайманки, таблодаги ҳисоб ўйинга мос ва адолатли натижа бўлди

Суперлиганинг бу туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси ёрдамчи мураббийи Хайрулла Каримов беллашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Яхши ўйин бўлди. Бугунги баҳс футбол ишқибозларига ёқди деб ўйлайман. Биринчи бўлим жамоамиз учун қийин кечди. Кубок финалидан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолгани сезилди. Лекин танаффусдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш руй берди. Иккинчи таймда қатор хавфли вазиятлар яратилди. Бугунги рақиб "Локо" ҳам яхши жамоа. Жамоамиз характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйлайманки, таблодаги 1:1 ҳисоби ўйинга мос ва адолатли натижа бўлди, - деди Каримов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!