Хазфи кубоги. Ўзбекча дерби якунига етди
Одил Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор" ўз уйида Остон Ўрунов ўйнаётган "Персеполис"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.
Хазфи кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Трактор" ва "Персеполис" учрашуви якунига етди. Учрашувнинг 58-дақиқасида Тораби гол уриб, Табриз клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган 6-дақиқада эса Канаани гол уриб мувозанатни тиклади. Қўшимча вақтларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида табризликлар 8:7 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди. Одил Ҳамробеков пенальтидан унумли фойдаланди. Учрашувда Ҳамробеков тўлиқ ўйнаган бўлса, Остон Ўрунов 81-дақиқада алмаштирилди.



Фикрлар