Хебайга ростдан ОКМКдан қизиқиш борми?
Бугун “Суперлига-2023”нинг энг яхши футболчисига айланган “Андижон” клуби ҳужумчиси Рубин Хебай атрофида турли гап-сўзлар йўқ эмас. Аниқроғи, тўпурар ҳужумчисига бошқа клублар тўз тикаётгани ҳақида миш-мишлар бор.
Жумладан, ОКМКнинг қизиқаётгани хусусидаги маълумотлар йўқ эмас. Куни кеча футболчининг ўзи ҳам бу борада ҳеч қандай таклиф йўқлигини ва жамоасининг Тожикистондаги йиғинига қўшилишини айтди.
Шунингдек, “Андижон” клуби ҳам Хебай бўйича бошқа клуб билан келишув бўлмаганини маълум қилди. Рубин ҳам бор эътиборини “Андижон”нинг янги мавсумга тайёргарлигига қаратганини айтди.
Фикрлар