Хедира "Арсенал" билан шартнома тузишга яқин


"Ювентус" клуби ярим химоячиси Сами Хедира фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Таниқли журналист Танкреди Палмери ўз "Twitter" саҳифасида маълум қилишича, германиялик футболчи "Арсенал" клубига кўчиб ўтишга яқин турипти.

Бундан ташқари, 32 ёшли футболчига "Валенсия", "Фиорентина", "Вулверхэмптон", "Фенербахче", "Бешиктош" ва МЛС клублари қизиқиш билдираётган эди.

Хедиранинг "Ювентус" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!