Хедира фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

“Зенит” тез орада яна бир йирик трансферни амалга ошириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, питерликлар бу сафар “Ювентус” ярим ҳимоячиси Сами Хедирани кўзлашмоқда. Германиялик футболчи айни дамда “кекса синьора” билан амалдаги шартномасини бекор қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Шу тариқа у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Хедира “Ювентус” сафига 2015 йил “Реал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 145 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!