Хедира:
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира эртага бўлиб ўтадиган “Лацио”га қарши Италия суперкубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз янги мавсумга ажойиб тайёргарлик кўрдик ва “Лацио”га қарши баҳсга тайёрмиз. Бу янги мавсумда илк совринни қўлга киритишимиз учун яхши имконият. Афсуски, мавсумлар оралиғида баъзи етакчи футболчилар сафимиздан кетишди. Нима ҳам дер эдик, бу футбол. Аммо янги келган футболчилар ҳам жамоага қўшимча куч бағишлашди. Менимча бу сафарги таркибимиз ўтган мавсумдагидан кучлироқ”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.