Хесус Навас "Севилья" сардори этиб тайинланди

Испаниянинг “Севилья” клубига янги 2018/19 йилги мавсум учун жамоа сардори тайинланди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра янги мавсумда андалусияликларга 32 ёшли ярим ҳимоячи Хесус Навас сардорлик қилади.

Захирадаги сардорлар сифатида эса Даниэл Каррису, Серхио Эскудеро, Эвер Банега ва Габриэль Меркадолар тайинланишди.

Маълумот учун, Хесус Навас “Севилья” тарихида энг кўп ўйинда майдонга тушган футболчи ҳисобланади. У жами 442та ўйинда андалусияликлар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!