Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хет-трик ёрдам бермади! Тўпурарлар пойгасида Роналдудан зўри бор

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Криштиану унга етолмаяпти

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия чемпионати доирасида «Ал-Хулуд»га қарши учрашувда навбатдаги хет-тригига эришди. Унинг жамоаси ушбу беллашувда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Португалиялик юлдуз учта голни жами 15 дақиқа ичида – ўйиннинг 66-дақиқасидан 81-дақиқасигача бўлган оралиқда урди. Шу тариқа, 41 ёшли форварднинг жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатидаги голлари сони еттитага етди. 

Бу кўрсаткич бўйича у «Ал-Иттиҳод» форварди Юссеф эн-Несири ва «Ал-Қодисия» ҳужумчиси Матео Ретеги билан биргаликда учинчи ўринни бўлишиб турибди. 

Ҳозирча тўпурарлар пойгасида «Ал-Қодисия» футболчиси Тижани Рейндерс (8 гол) ва «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Айвен Тони (12 гол) пешқадамлик қилмоқда.

Умумий ҳисобда Роналду профессионал карьераси давомида 985 та гол ургани қайд этилмоқда (айрим манбаларда бу рақам 984 деб кўрсатилади). Ўтган мавсумда у Саудия лигаси тўпурарлар рўйхатида 28 та гол билан учинчи ўринни эгаллаган, ундан олдин «Ал-Иттиҳод» сафида 33 та гол урган Хулиан Киньонес ва  «Ал-Аҳли» форварди Айвен Тони (32 гол) жой олган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ