"Хетафе" ўз сафига "Реал" ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

Қонуний жиҳатдан Мадриднинг “Реал” клубига тегишли бўлган, ўтган мавсумни эса “Вольфсбург” клубида ижара асосида ўтказган ҳужумчи Борха Майораль фаолиятини яна Ла Лигада давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг маълум қилишича, Испания ёшлар терма жамоаси аъзосига “Леганес” ва “Алавес” клублари ортидан “Хетафе” ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Хабарларга қараганда яна Ла Лигага қайтган “Хетафе” шунингдек “Эспаньол” ярим ҳимоячиси Эрнан Пересни ҳам ижарага олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!