Хейсен жароҳати сабаб Испания терма жамоаси тарк этди

  • 8 октября, 15:35
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" аъзоси Дин Хейсен ФИФА кунлари доирасида Испания терма жамоасидан чақирув олган эди. Аммо футболчи жароҳат олиб, ўз клубига қайтди.

Испания Футбол Федерацияси хабарига кўра, Хейсен мушак зўриқиши сабаб машғулот ўтказмаган. Кейинги тиббий текширувлар натижасида унга мушак жароҳати ташхиси қўйилди. Ҳимоячи 1–2 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин, аммо халқаро танаффусдан кейин қироллик клубига ёрдам бера олади.

Маълумот учун, "қизил фурия" ЖЧ-2026 саралаши доирасида 11 октябрда Грузияга, 14 октябрда эса Болгарияга қарши майдонга тушади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию