Хиндистонлик оғир атлетикачи мусобақалардан вақтинча четлаштирилди

Хиндистонлик оғир атлетикачи Пардип Сингх мусобақаларда иштирок этишдан вақтинча четлаштирилди. Спортчининг допинг-синамасида ўсиш гормони топилган.

Ижобий натижа «А» синамасида аниқланган. «В» синамасини очиш санаси коронавирус пандемияси сабабли сурилди. Агар дастлабки натижа тасдиқланса, спортчи тўрт йилга дисквалификация қилинади. Шу тариқа у энг яқин вақтда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасини ўтказиб юборади.

25-ёшли П.Сингх – 105 кг вазн тоифасида 2018 йил XXI Ҳамдўстлик Ўйинлари кумуш медали совриндори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!