Хитой Суперлигаси А серия билан тенглаша оладими?
Ads

Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа”  кдуби ярим ҳимоячиси Фреди Гуарин Хитой Суперлигасини Италия А серияси билан тенглаштирди.

Биз албатта Испания премьероси даражасида эмасмиз, аммо Хитой суперлигаси бемалол Италия А серияси билан тенглаша олиши мумкин, - дейди футболчи  Sino нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда терма жамоамиз вакилларидан Егор Кримец, ва Анзур Исмоиловлар ушбу лигада муваффақиятли тўп суришмоқда.

Шунингдек яна бир футболчимиз Одил Аҳмедов ҳам Хитой жамоаларига кўчиб ўтиши кутилмоқда.