Хитой воз кечган Осиё кубоги қайси давлатда ўтказилиши маълум

Хитой матбуотига кўра, Хитой 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишдан бош тортиш эвазига 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилишга даъво қилмайди, деб хабар бермоқда машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида.

Экспертларнинг фикрича, Хитой воз кечган 2023 йилги Осиё Кубоги 2024 йилнинг январида Қатарда бўлиб ўтади. Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги эса Саудия Арабистонига берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!