Хо Ши Миндан ажойиб ғалабалар ёҳуд Олим Назаров “WBO international Flyweight Title” камари сохиби
Хабарингиз бор, 25 август куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида бир қатор ҳамюртларимиз навбатдаги жангларини ўтказишди.
Қувонарлиси, барчаси рақибларини мағлубиятга учрата олди. Равшанбек Шерматов хитойлик Зу Бингченг устидан олти раундлик жангда очколар ҳисобида устун келган бўлса, яна бир юртдошимиз Шоҳрух Ашуров ҳам жанубий кореялик Жунг Сан Кангни 6 раундлик рейтинг жангида тўла тўкис мағлуб этди.
Энг асосийси тажрибали Олим Назаров филиппинлик Иван Сорианога қарши “WBO international Flyweight Title” камари учун кечган 12 раундлик қарама-қаршиликда ажойиб ҳаракатлари билан рақиби устидан очколар ҳисобига зафар қучди ва мазкур камар сохибига айланди.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу боксчиларимиз Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоутерлик клуби сафида ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб боришмоқда.
Фикрлар