Хоккей бўйича илк Ўзбекистон чемпионати финали қай тарзда ўтган? (Фото)

Бундан роппа-роса бир йил муқаддам пойтахтимиздаги "Ice City" муз майдони мезбонлик қилган хоккей бўйича биринчи бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинган эди. Бош соврин учун финалда "Бинокор" ҳамда "Семурғ" жамоалари куч синашгани ёдингиздан чиқмаган бўлса керак.

Жамоаларнинг муросасиз кечган қарама-қаршилигида ғолиб номини аниқлаш учун 5 та ўйин керак бўлиб, ҳал қилувчи учрашувда "Семурғ" рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай 4:1 ҳисобида устун келиб, хоккей бўйича илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонган эди.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал

"Семурғ" – "Бинокор" 4:1 (сериялар бўйича 3:2)

Таъкидлаш жоиз, бронза медаллари "Ҳумо" жамоасига насиб этган. Тантанали тақдирлаш маросимида мавсумда ўзини кўрсатган бир қатор хоккейчиларга шахсий совринлар ҳам топширилган.

Унга кўра, "Бинокор" аъзоси Жавоҳир Расулов (ҳозир "Ҳумо"да) чемпионатнинг энг фойдали хоккейчиси, "Семурғ" ҳужумчиси Сергей Голев эса энг яхши тўпурар ва ҳужумчи деб топилган.

Шунингдек, Александр Зокиров ("Бинокор") энг яхши дарвозабон, Константин Гавриленко ("Семурғ") эса энг яхши ҳимоячи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!