Хоккей бўйича Швеция терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Ads

Данияда хоккей бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Жаҳон чемпионлиги учун кечган ўйинда амалдаги ғолиб Швеция ҳамда Швейцария терма жамоалари баҳс олиб боришди. 

Кескин ва муросасиз кечган беллашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилиб, ғолиб номи буллитлар сериясида аниқланди. Ўзига хос лотереяда швециялик хоккейчиларнинг қўли баланд келиб, чемпионликни муносиб ҳимоя қилишди. Шу тариқа шведлар ўз тарихларида 11-бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди. Мусобақанинг бронза медали эса АҚШ термасига насиб этди. 

 

Швеция – Швейцария – 3:2 (1:1, 1:1, 0:0, 0:0, буллитлар бўйича - 1:0)