Хоккей. "Ҳумо" 3 нафар аъзоси билан шартномани бекор қилди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ўзаро келишувга биноан бир нечта ўйинчилар билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, жамоани Булат Набиуллин (8 ўйин, 0 очко, фойдалилик кўрсатгичи -2), Андрей Легалин (11 ўйин, 1 очко) ва Алексей Кривченков (2 ўйин, 0 очко) тарк этади.

"Йигитларга қўшган хиссаси учун муннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятларида омадлар тилаб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!