Хоккей. "Ҳумо" Қозоғистон Кубогидаги юришини тўхтатди

Хоккей бўйича Қозоғистон Кубогида иштирок этган "Ҳумо" клуби гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинни ўтказди.

"Кулагер" жамоасига қарши кечган беллашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Дастлаб, вакилларимиз Легалиннинг фаол ҳаракати эвазига ҳисобни очди, Закарлюкин мувозанатни тиклади. Дорофеев киритган шайбага Старцев жавоб қайтарди. Учрашув якунига яқин Лизин "Кулагер"га ғалаба келтирган шайбага муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари кубокдаги юришини эрта якунлади. Эътироф этиш жоиз, "қанотлилар" ҳар бир ўйинда очко олишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!