Холанд АПЛдаги барча жамоаларни шарманда қилди
“Манчестер Сити”да учинчи мавсумини бошлаган Эрлинг Холанд голлар сериясини давом эттирмоқда.
Учинчи турда норвегиялик тўпурар “Вест Хэм” дарвозасини уч бор ишғол қилиб, жамоасига қаторисига учинчи ғалабани келтирди.
Бу Холанднинг янги мавсумдаги еттинчи голи бўлди. Моҳи р тўпурар аввалги турларда “Челси”га битта, “Ипсвич Таун”га учта гол урган эди.
Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, АПЛнинг учинчи туридан сўнг, Холанднинг бир ўзи чемпионатдаги барча жамоалардан кўп тўп киритган ўйинчига айланди. Холанд рақиб дарвозабонларини умумий ҳисобда етти маротаба доғда ғолдирган бўлса, “Брайтон” ва “Челси” бутун жамоа бўлиб олтитан гол урган.
Эрлинг Холанд 2022 йилнинг ёзида Манчестерга келганидан бери “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 102 та учрашувда 97 та гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар