Холанд аввал ҳеч ким эришмаган рекордни қайд этди

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг бешинчи турида ўз мухлислари кўз ўнгида чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчиси “Арсенал” билан куч синашди.

Тўртта гол урилган баҳсда дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни очган Эрлинг Холанд тўпурарлик борасида янги рекорд соҳиби бўлди.

Норвегиялик форвард Англия Премьер-лигасида мавсумнинг бешинчи учрашувидаёқ голлари сонини ўнтага етказиб олди. Илгари ҳеч бир футболчи бундай кўрсаткични қайд эта олмаган. Бу ҳақда Squawka статистика маркази ахборот тарқатди.

Қолаверса, “Арсенал” дарвозасига киритилган тўп 2022 йилдан бери “шаҳарликлар” сафида ўйнаб келаётган Эрлинг Холанд учун жамоадаги 100-гол бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!