Холанд “Барса”га керак эмасми?
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоани кучайтириш учун олиниши режалаштирилаётган икки ҳужумчидан бирини танлашига тўғри келди.
Нидерландиялик мутахассис қатор гранд клубларнинг орзусига айланган Эрлинг Холандни таклиф қилишдан воз кечиб, “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни танлади. Куман бельгиялик ҳужумчининг катта тажрибага эга эканига қизиқмоқда.
Шундай бўлса-да, Лукакуни олиш осон бўлмайди. Биринчи навбатда, “Интер” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурарига айланган ҳужумчи бўйича таклифларни кўриб чиқмаслигини билдирган. Шунингдек, Лукакунинг ўзи ҳам миланликлар бош мураббийи Антонио Конте қўл остида янги босқичга кўтарилганини ҳис қилиб, клубдан кетмоқчи эмас.
Яқинда моҳир ҳужумчи “Манчестер Сити” таклифини ҳам рад этиб, фикридан қайтмаслигини намойиш қилди.
Бироқ, қайси тўпурарни олишни Жоан Лапорта ҳал қилади. У Холанд трансфери тарафдори. Яқинда янги раҳбар норвегиялик ҳужумчини олиш учун беш нафар футболчини сотиб юборишга тайёрлигини эълон қилганди.
Фикрлар