Холанд “Барса”га ўтиш талабини айтди
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзда Дортмундни тарк этишга қарор қилди. Истеъдодли ҳужумчи айни пайтда ўзига мос жамоа қидирмоқда.
Sport.es нашри Холанд Испания чемпионатида тўп тепишни истаётгани ҳақида маълумот тарқатди. Яқинда футболчининг агенти Мино Райола Турин шаҳрида Каталония клуби президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, бўлажак трансферни муҳокама қилган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Холанд “Барселона”да ўйнашга розилик берган. Бироқ бунинг учун Хави жамоаси мавсум охирида кучли тўртликдан ўрин олиб, Чемпионлар лигасига йўлланмани нақд қилиши талаб этилади.
Холандга Испания чемпионатининг яна бир вакили – “Реал” ҳам харидор бўлаётган эди. Бироқ, мадридликларнинг асосий нишони Килиан Мбаппе ҳисобланади ва уларда Холандни ҳам ўз таркибига қўшиб олиш учун молиявий ресурс етишмайди.
Фикрлар