Холанд “Барса”га қўйган шарт маълум бўлди. Бу Месси билан боғлиқ масала

Яқинда Эрлинг Холанднинг отаси ўғлининг агенти Мино Райола билан бирга “Барселона” раҳбарияти билан музокара олиб борган эди.

Маълумотларга қараганда, норвегиялик тўпурар Каталония клубига ўтиш шартини айтган. Унга кўра, агар Холанд “Барселона”га келса, жамоа сардори ва етакчиси Лионель Месси ҳам камида бир йил у билан бирга ўйнаши керак. Аввалроқ, каталонияликлар Месси ва Холандни бир пайтнинг ўзида молиялаштира олмаслигини маълум қилганди.  

Ўз навбатида, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта шахсан ўзи Месси билан янги шартнома бўйича музокара олиб боряпти. Аргентиналик юлдуз ҳам унга жамоа кейинги 2-3 йил Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишини таъминлайдиган ишонарли лойиҳа тақдим этишини талаб қилган.

Лапорта қандай қарорга келишини вақт кўрсатади. Чунки Месси якуний қарорини чемпионат якунланганидан кейин эълон қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)