Холанд "Барселона"га сигнал юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити»нинг юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакда «Барселона» сафида тўп суриши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жезус хабар берди.

Манбага кўра, норвегиялик футболчининг атрофидаги одамлар илк бор каталонияликлар томон қадам қўйган. Бир неча марта тасдиқ олинганидан сўнг, ҳужумчи вакиллари «Барселона» раҳбариятига эҳтимолий трансфер учун тахминий сумма ҳамда маош бўйича талабларни етказган.

Шу билан бирга, бу хабар Холанд тез орада «Манчестер Сити»ни тарк этади, дегани эмас. Эрлинг клубда ўзини жуда хотиржам ҳис қилаётгани, шунингдек, шартномасини 2034 йилгача узайтиргани айтилмоқда. Аммо келажакда у жамоа алмаштиришга қарор қилса, манба таъкидлашича, унинг карьерасини давом эттириш учун асосий ва ягона варианти сифатида айнан «Барселона» кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!