Холанд: Бу соч билан яширина олмайман
Англия чемпионати тўпурари Эрлинг Холанд машҳурлиги борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
- Машҳур бўла бошлаганим, ишимни тўғри қилаётганимдан далолат беради. Табиийки, ҳаётим ўзгариб кетди. Энди мен баъзи бир ишларни шунчаки бажара олмайман. Лекин бундан нолимайман.
Ҳар бир лаҳзадан баҳра олишга уриняпман.
Бўйим 196 сантиметр ва сочимнинг ранги ўзгача. Шу боис одамлар мени дарров таниб олади. Ҳаётим шундай экан, мен нима ҳам қила олардим?
Мен ўзимни хотиржам ҳис қилиб, ҳаётнинг лаззатли онларидан завқ олишим керак, - деди Эрлинг Холанд.
Фикрлар