Холанд: "Де Брюйненинг узатмаларини соғиндим"
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди ва бу вақт давомида якка ўзи машғулотларни бажариб туришига тўғри келди. Эрлинг интервьюларининг бирида футболни соғинишни бошлаганини яшириб ўтирмади, чунки у сўнгги ўйинини деярли бир ярим ой олдин ўтказган эди.
"Йигитлар кетишди, мен эса ўзим ишлаяпман, қаттиқ ишлаяпман. Баъзан ўз устингда ишлаш ҳам зерикарли бўлиб қолади. Аммо вақт ўтмоқда. Мен Кевин де Брюйненинг голлари ва узатмаларини соғиндим, жамоадошларим билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлаяпман", - дея Эрлинг Холанднинг сўзларини келтирди Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне бошчилигидаги Бельгия ЖЧ гуруҳ босқичида қолиб кетган бўлса, Холанднинг Норвегияси мундиал учун саралашдан муваффақиятли ўта олмади. Улар "G" гуруҳидан жой олган бўлиб, Нидерландия, Туркия, Монтенегро, Латвия ҳамда Гибралтар билан баҳс олиб борди, бироқ бу ердан йўлланмани фақат Нидерландия қўлга киритди.
Фикрлар