Асосий мазмунга ўтиш

Холанд: "Доннарумма дунёдаги энг яхши дарвозабонлардан бири"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Бугун икки футболчи бир-бирига қарши ўйнайди

Норвегия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЖЧ–2026 саралашидан олдин Италия дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Доннарумма замонавий футболдаги энг кучли посбонлар қаторидан жой олади.

"У Куртуа билан бир даражада турибди ва дунёдаги энг яхши дарвозабонлардан бири. Шунингдек, Жижи — жуда ёқимтой йигит, аъло даражадаги футболчи ва яхши инсон", – деди Холанд.

Бугун Италия ва Норвегия ўртасида ЖЧ–2026 саралаш учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:45'да старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ