Холанд дунёнинг энг зўр мураббийи кимлигини айтди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гвардиола - дунёнинг энг яхши мураббийи. У барча майда-чуйда нарсаларга жуда эътиборли. Пеп бошқалар сезмайдиган нарсаларни кўради. У ва жамоадошларим туфайли анча кучайдим. Менда ҳали ўсаман. Олдинда мени узоқ фаолият кутмоқда”, - деди норвегиялик тўпурар BBC Sport нашрига берган интервьюсида.

2022/2023 йилги мавсумда Эрлинг манчестерликлар сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.

Бугун, “Манчестер Сити” Англия кубоги финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!