Холанд футболдан ташқарида ғаройиб рекорд ўрнатди
Норвегия миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ўйинчиси Эрлинг Холанд бир китобни тахминан 116 минг евро сарфлаб сотиб олди.
Гап 1594 йилда нашр этилган викинглар ҳақидаги китоб ҳақида кетмоқда, деб хабар беради vg.no портали.
Ушбу харид Норвегия китоблар савдосида нархи бўйича рекорд ҳисобланади.
Китоб аукционда сотиб олинган ва ноёб ҳисобланади: бу аввал хусусий қўлларда бўлган ягона тўлиқ нусхадир.
Қайд этилишича, Холанд бу китобни ўзида сақлаб қолмоқчи эмас. У китобни ўзи ўсиб-улғайган Тиме коммунасига совға қилади.
Футболчининг ўзи таъкидлашича, у китоб ўқишни унчалик яхши кўрмайди, аммо китоб барча истаганлар учун очиқ бўлишини хоҳлайди.
Бундан ташқари, у ушбу совға муносабати билан болалар ва ёшлар учун танлов ташкил этишни режалаштирмоқда.
Фикрлар