Холанд ғаройиб рекорд ўрнатди

  • 20 мая, 2024, 16:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида ҳам истеъдодли ҳужумчи Эрлинг Холанд гол уриш бобида ҳаммадан устунлигини исботлаб қўйди.

Tecno

Статистикага ихтисослашган Squawka нашри норвегиялик футболчи ғаройиб рекорд қайд этганини эълон қилди.

Унга кўра, Холанд Англия Премьер-лигаси тарихида кетма-кет икки мавсумда ҳам чемпион, ҳам энг яхши тўпурарга айланган биринчи футболчи сифатида номини тарихга муҳрлади.

Холанд ўтган йилги чемпионатда рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилиб, тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан эди. Бу гал 23 ёшли форвард ўз ҳисбига 27 та тўп ёздириб қўйди ва тўпурарлик пойгасида “Челси” вакили Коул Палмер (22 та гол) ҳамда “Ньюкасл” форварди Александр Исаакни (21 та гол) ортда қолдирди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию