Холанд Гвардиоланинг жамоасини “емириб" ташлайди

Эрлинг Холандга харидор бўлаётган “Манчестер Сити” ўз орзусини амалга ошириш учун ярим миллиард фунтга яқин маблағдан воз кечишига тўғри келади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, “шаҳарликлар” 20 ёшли норвегиялик ҳужумчининг трансфери учун “Боруссия”га 156 миллион фунт тўлаши керак.

Шунингдек, Холанднинг маоши учун ҳафтасига 600 минг фунт миқдорида маош берилиши лозим. Шу тариқа, беш йиллик шартномадаги маош жами 300 миллион фунтни ташкил қилади.

Дортмундликлар келаси йили Холанднинг шартномасида кўрсатилган арзонлаштирилган суммада трансфер қилиш ҳақидаги банд кучга кирмасидан, мавсум охиридаёқ уни сотиб юбормоқчи. Айни пайтда “Боруссия” 180 миллион евро талаб қилмоқда. Ўйинчи ўтган йилнинг бошида 19,5 миллион еврога олиб келинган эди.

Жорий мавсумда Холанд барча турнирларда 31 та учрашувда қатнашиб, 33 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!