Холанд Гвардиоланинг клубда қолишини истайди

  • 21 ноябрь, 2024, 10:48
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг клуб билан шартномасини узайтиришига умид билдирди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.

- Умид қиламанки, Гвардиола клуб билан шартномасини узайтиради. Дастлабки икки ярим йил давомида у менга кўп нарсаларни ўргатди. Унинг жамоа билан ишлаши менга жуда ёқади, - деди Холанд.

Tecno


Эслатиб ўтамиз, Холанд 2022 йилдан бери "Манчестер Сити"да ўйнамоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда норвегиялик футболчи барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!