Холанд иккинчи лига даражасидаги ҳужумчи!

“Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий футболчиси Рой Кин “Манчестер Сити” ва “Арсенал” учрашувидан кейин “шаҳарликлар” форварди Эрлинг Холандни кескин танқид қилди.

- Холанднинг ўйини даражаси умумий жиҳатдан олиб қараганда жуда паст. Рақиб дарвозаси олдида эса, у дунёдаги энг зўри.  Бу ҳолат футболчи учун ёмон. Эрлинг буни яхшилаши керак.

Холанд иккинчи лига ўйинчисига ўхшайди. Ҳар ҳолда менга шундай кўриняпти. Унинг умумий ўйинини яхшилаш керак ва бунга бир неча йиллар керак бўлади, - деди Рой Кин.

Норвегиялик форвард “шаҳарликлар” сафида 2022 йилнинг ёзидан бери тўп тепяпти. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Холанд Хосеп Гвардиола қўл остида требл қайд этиб, Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!