Холанд: "Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишимиз — қай даражада кутилмаган жамоа эканимизни кўрсатади"

CHERY AUTO

Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоасининг ЖЧ-2026га чиқиши ҳақида ўз фикрини билдирди. Саралашнинг ҳал қилувчи учрашувида норвегияликлар сафарда Италияни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Tecno

"Мен бахтиёрман, лекин шундан ҳам кўпроқ енгиллик ҳис қиляпман. Жуда катта масъулият бор, аммо бу жуда ҳам ёқимли.

Биз калитни топдик ва индивидуал жиҳатдан ўсдик. Нуса ва Бобб каби футболчиларнинг ривожланиши яққол кўриняпти — Бобб энди "Манчестер Сити"да асосий таркибда ўйнаяпти. Мен ҳис қиламанки, бу катта йўлнинг бошланиши.

Биз бу ерга келиб, Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишимиз — қай даражада кутилмаган жамоа эканимизни кўрсатади. Бу жуда яхши, ҳамма буни билиб олсин", — деди Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!