Холанд "кучли бешлик"да юзлик довонга етиб олиши учун атиги иккита гол урса кифоя!

"Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Холанд анча сермаҳсул мавсум ўтказмоқда. У бироз аввал якунига етган "Эвертон" - "Манчестер Сити" ўйинида ҳам гол уришга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, Эрлингнинг АПЛдаги голлари сони 36 тага етди. У бунинг учун 33 та учрашув сарфлади. 

Аҳамиятлиси, Холанд "кучли бешлик" чемпионатларидаги голлари сонини 98 тага етказиб олди. Яна иккита гол урса, футболчи юзлик довонни забт этади. 

Норвегиялик ҳужумчи "Боруссия" Дортмунд сафида 67 баҳсда 62 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!