Холанд "Манчестер Сити"дан қачон кетиши маълум бўлди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2027 йилда Испания чемпионатига йўл олиш имконини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти келаси ёзда норвегиялик форвард янги чақириқ излашга қарор қилиши эҳтимолини инкор этмаяпти. Гарчи Холанд 2025 йил бошида тўққиз йиллик шартнома имзолаган бўлса-да, унда ҳали ҳам футболчига Англия клубини тарк этиш имконини берадиган бандлар сақланиб қолгани айтилмоқда.
Хабарга кўра, Холанд ва «Сити» раҳбарияти ўртасида муайян келишув мавжуд: агар футболчи жамоани ўзгартиришни истаса, клуб вазиятни кўриб чиқади ва дарҳол эҳтимолий трансферни тўсиб қўймайди. Шу билан бирга, ҳозирча 25 ёшли ҳужумчи бутун эътиборини «шаҳарликлар» сафидаги ўйинларга қаратган, жамоадан кетишга уриниб, босим ўтказмаяпти.
«Барселона» Холандни «Камп Ноу» стадиони реконструкцияси якунлангач, жамоани кучайтириш учун асосий юлдуз сифатида кўрмоқда. «Реал» ҳам норвегиялик форвардни анчадан бери кузатиб келади, бироқ мадридликлар унинг Килиан Мбаппе билан бир жамоада қай тарзда тўғри уйғунлашиши ва бундай катта битимни клубнинг молиявий режасига қандай жойлаштириш мумкинлигини аниқлаб олиши керак бўлади.
Эрлинг Холанд 2022 йилдан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда. У шу пайтга қадар 204 ўйинда 168 та гол урган.

Фикрлар