Холанд “Манчестер Сити”га зўр футболчи топиб берди

  • 31 августа, 2022, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд клуб раҳбариятини Бундеслигадаги ҳимоячи Мануэль Аканжини трансфер қилишга кўндирди.

“Шаҳарликлар” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар ҳимоя марказини кучайтиришга ҳаракат қилаётган эди. Норвегиялик ҳужумчи раҳбариятга бор эътиборни ўзи билан “Боруссия”да бирга ўйнаган Мауэль Аканжига қаратишни тавсия қилди.

Холанднинг тавсия клуб 27 ёшли швейцариялик футболчининг трансфери бўйича иш бошлашига асосий туртки бўлгани айтилмоқда.

Бу трансфер “Манчестер Сити”га 17-18 миллион еврога тушиши хабар қилинди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию