Холанд МЮга ўтишни режалаштирганмиди?

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд қишги трансфер ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед" вариантини кўриб чиқмаган.

Sky Sports журналисти Каве Солкехол хабарига кўра, футболчи Германия чемпионатига ўтиш истагида бўлган экан.

"Менга маълум бўлишича, Холанд "Манчестер Юнайтед"га ўтишни режа қилмаган, унинг мақсади Германия чемпионатида тўп суриш бўлган эди", - дейди журналист.