Холанд ўз номидан зерикди

Норвегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Евро-2024” саралаш турнири давомида Кипр билан бўлган ўйинда қизиқ ҳолатга дуч келди.

Кипрликлар ўз майдонида норвегияликларга 0:4 ҳисобида ютқазганига қарамай, баҳс давомида мезбон мухлислар Эрлинг Холанднинг номини айтиб, уни олқишлашди.

Эрлинг Холанд бунга қуйидагича изоҳ берди.

- Баъзан бундай ҳолат босим ўтказади ва мен ўз номимни эшитавериб зерикиб кетаман. Лекин мухлисларнинг бундай қўллаб-қувватлашини қадрлайман. Нолишга ҳаққим йўқ, - деди 23 ёшли форвард.

Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоаси сафида 27 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 27 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!